Технологий
город Ташкент Инновация вазирлигидан 7 истиқболли йўналишда стартаплар танлови: унда қандай қатнашиш мумкин?
Автор: Umed Burkhanov
Дата публикации:7 ноября 2021 г., 14:40
Стартап лойиҳаларни қабул қилишда қандай шартлар қўйилади?
- Аризалар 1 ноябрдан 15 ноябргача қабул қилинади.
- Бир иштирокчи битта лойиҳа билан иштирок этади.
- Стартап лойиҳалар асосида тайёр маҳсулот, дастурий маҳсулот, хизматлар ва технологиялар яратишнинг энг кўп муддати 2 йилдан ошмаслиги лозим?
- Стартап лойиҳа ташаббускори — стартап лойиҳа асосчиларидан бўлиши (компания бўлган тақдирда асосий улушдорлардан бўлиши).
Стартап лойиҳалар танловини ўтказиш шартлари:
- Танловда ишлаб чиқаришга йўналтирилган кенг кўламдаги барча йўналишдаги истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар инновациялар ва технологияларга асосланиши шарт?
- Аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин.
Қандай соҳаларда стартаплар қабул қилинади?
- Мис саноати;
- Узумчилик;
- Ипакчилик ва жун саноати;
- Биотехнология ва тиббиёт;
- Қайта тикланувчи энергетика;
- Қишлоқ хўжалиги;
- Ахборот технологиялари.
Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар startup@mininnovation.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Бунда қуйидаги ҳужжатлар асл нусхалари пдф шаклида электрон почтага юборилиши лозим:
- Стартап лойиҳа муаллифи томонидан имзоланган ариза.
- Стартап лойиҳа паспорти.
- Харажатлар сметаси (.xls/.xlsx).
- Стартап лойиҳа бизнес матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда, .pdf ва .doc/.docx).
- Стартап лойиҳа тақдимоти (10 слайд ) ва планшет шаклида лойиҳа мазмуни тўлиқ ёритилганлиги (5 дақиқадан ошмайдиган видео шаклида тайёрланган маълумотлар маъқулланади).
Батафсил маълумотни вазирлик сайтидан олиш мумкин.
Если Вы хотите оставить комментарий Вам необходимо
авторизоваться..